Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда фуқарони яланғоч тасвирга олиб тарқатган товламачилар қўлга олинди

Андижонда фуқарони яланғоч тасвирга олиб тарқатган товламачилар қўлга олинди

Бугун, 31 август куни ижтимоий тармоқларда андижонлик эркакнинг ялонғоч ҳолидаги видеотасвири унга эркакнинг маҳаллий масжидларнинг бирида ишлаши ва ярим тунда бузуқчилик билан шуғулланиб юргани ҳақидаги изоҳлар билан тарқатилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот бериб, юқоридаги иддаоларни рад қилди.

Вилоят ИИБга кўра, жорий йилнинг 17 август куни Telegram мессенжери орқали фуқарога уятсиз мазмунидаги хабарларни ёзиб, уни алдов йўли билан Андижон вилояти Шаҳрихон тумани ҳудудига тунги вақтда чақириб, ушбу шахсни кийимсиз ҳолатда видеотасвирга олиб, товламачилик содир этган.

Айни вақтда мазкур гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг