Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда такси ҳайдовчиси қотиллари суд қилинди

Андижонда такси ҳайдовчиси қотиллари суд қилинди

Андижон вилоятида туғилган 25 ёшли ва 24 ёшли фуқаро ўзаро тил бириктириб, Spark автомашинаси ҳайдовчисини Андижон шаҳридаги кўп қаватли бинолар орқа томонидаги берк кўчага олиб боради.

Улардан бири ҳайдовчини оёқ кийимининг боғичи билан бўғади, иккинчиси юз ва бош соҳаларига мушт билан зарба беради. Ҳайдовчи ҳушини йўқотгач, жиноятчилар автомашинада бўлган бир дона мобил телефони ва 80 минг сўм пул маблағларини талон-торож қилади.

Жиноятларини яшириш мақсадида Spark эгасини катта Фарғона каналига олиб бориб, ташлаб юборишган. Автомашинани эса танишлари орқали 1 200 АҚШ долларига сотишган.

Андижон вилояти Асака тумани жиноят ишлари бўйича судида қотилларга суд ҳукми ўқилди.

Унга кўра, судланувчи Ҳ.М.га ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиб, 18 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Судланувчи С.А.га ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «и», «п» банди билан 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг