Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда тикув цехи ёниб кетди (фото)

Андижонда тикув цехи ёниб кетди (фото)

Фото: ФВВ матбуот хизмати

14 июнь куни тахминан соат 01:44 да Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига (ФВБ) Хўжабод туманида жойлашган «Хўжарбод Файз-М» МЧЖ ҳудудида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Ёнғин оқибатида тахминан 1200 м2 майдонининг ички қисмидаги тикув дастгоҳлари ва ярим тайёр маҳсулотларига зарар етган.

Мазкур вазият юзасидан вилоят ФВБнинг раҳбарияти бошчилигида 13 та ёнғин ўчириш экипажи воқеа жойига етиб борган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилди.

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли мазкур цехнинг ертўласидаги қиймати 3 миллиард сўмлик тайёр маҳсулотлар, 6 та «Исузи» автобуси сақлаб қолинди.

Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг