Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда уч нафар талаба ҳалок бўлди

Андижонда уч нафар талаба ҳалок бўлди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 21 сентябрь куни Андижон шаҳри, Боғишамол даҳасида бўлган аянчли авария оқибатида «Трекер» ичида бўлган 3 нафар талаба (Андижон давлат тиббиёт институтида ўқишган) ҳалок бўлганлиги ҳақида хабарлар  тарқалган.

Бош прокуратура маълумотига кўра, ушбу ҳодиса оқибатида 3 нафар шахс вафот этган ва 1 нафари тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 22 сентябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Андижон туман ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, Андижон вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг