Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда хорижга 40 минг доллар олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди

Андижонда хорижга 40 минг доллар олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди

Фото: Божхона қўмитаси.

Андижон вилояти божхона бошқармасининг «Дўстлик» чегара божхона постида 1 суткада 66 минг 500 АҚШ долларини олиб чиқишга бўлган уринишлар фош қилинди.

Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

2022 йил 18 июль куни ушбу пост орқали ҳаракатланган қўшни давлат фуқароларининг 2 нафари 8500 АҚШ долларидан жами 17 000 АҚШ долларини, 1 нафари 9500 АҚШ долларини ва яна 1 нафари 40 000 АҚШ долларини олиб чиқишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.

Барча ҳолатларда ушбу шахслар ўзларига тегишли бўлмаган нақд хорижий валюталарни маълум бир ҳақ эвазига ўтказиб бермоқчи бўлишган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг