Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижондаги кўп қаватли уйда содир бўлган портлаш сабаби айтилди

Андижондаги кўп қаватли уйда содир бўлган портлаш сабаби айтилди

Видеодан скриншот

Андижон шаҳрининг Навоий шоҳкўчасида рўй берган ҳолат акс этган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Видеолавҳаларга кўра, янги қурилган уйдаги хонадонда газ портлаган.

Ҳодиса юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати муносабат билдирди:

«Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки ўрганишларга кўра, Навоий шоҳкўчасида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонлардан бирида чақнаш ҳодисаси юз берган. Ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.

Тегишли масъуллар воқеа сабаби ва моддий зарарни аниқламоқда.

Ҳолат бўйича батафсил ахборот берилади», дейилади муносабатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг