Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонлик тадбиркор ўзи қураётган спортзалда жонига қасд қилгани айтилди

Андижонлик тадбиркор ўзи қураётган спортзалда жонига қасд қилгани айтилди

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда «Андижонлик тадбиркор ўзи қураётган спорт залда ўзини осиб ўлдиргани бўйича ҳам жимлик!» сарлавҳаси остида хабар тарқалган.

Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати баёнот берди:

«Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишлар жараёнида, туман ҳокимлигида мақолада таъкидланган 200-300 кишилик йиғилиш ўтказилмаганлиги, шунингдек, тадбиркорга ҳеч ким, на прокурор на ҳоким тазйиқ ўтказмаганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, тадбиркорга қурилиши олиб борилаётган лойиҳа қийматининг 85 фоизи миқдорида маблағ ажратилган. Шунингдек, тадбиркор 250 миллион сўм маблағини амалий кўмак сифатида сўраган бўлиб, унинг мурожаатига жавобан вилоят ҳокимининг топшириғига биноан тадбиркорга қўшимча 350 миллион, жами 600 миллион сўм маблағ ажратилиш масаласи белгиланган тартибда Халқ депутатлари Кенгашига 10 кунлик муҳокама учун қўйилган», дейилади муносабатда.

Ўрганишлар мобайнида «Такомил қурилиш сервис» МЧЖ раҳбарининг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ бошқа тафсилотлар келиб чиқмоқда.

Ҳолат юзасидан прокуратура органлари ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Мавзу юзасидан батафсил ахборот тақдим этилади, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Шаҳриҳон туманининг бой одамларидан бири Раҳмиддинбой Мирзаев вафот этганди, шунингдек Бўстон туманида МЧЖ раҳбари ўз жонига қасд қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг