Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзатом» «Росатом» академияси билан англашилув меморандум имзолади

«Ўзатом» «Росатом» академияси билан англашилув меморандум имзолади

Жорий йилнинг 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги («Ўзатом» агентлиги), «Росэнергоатом концерни» АЖ ва «Росатом» қўшимча касбий таълим автоном нотижорат ташкилоти (ҚКТ, АНТ) «Росатом техника академияси» ўртасида ўзаро англашилув меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳамкорликнинг асосий мақсадларидан бири, Ўзбекистоннинг миллий ядро инфратузилмасини ривожлантириш ва кенг оммани технологиялар ва улар билан боғлиқ янгиликлар билан яқиндан таништиришдан иборат.

Меморандумга «Ўзатом» агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов, «Росэнергоатом концерн» АЖ бош директори Андрей Петров ва «Росатом техника академияси» ҚКТ АНТ ректори Юрий Селезнёв имзо чекдилар.

Ушбу келишув бир қанча йўналишлар бўйича ҳамкорликни амалга оширишга қаратилган бўлиб, булар орасида, Ўзбекистонда малакали ўқитувчиларни тайёрлаш, Россия атом электр станцияларига техник сайёҳатлар уюштириш ва кенг миқёсдаги симулятор ва лабораторияларга ташриф буюришни ўз ичига олувчи Россия АЭСларининг махсус ўқув марказларида амалиёт ўташни ташкил қилиш каби масалалар асосий ўринда туради. Шу билан биргаликда, меморандумда, Ўзбекистонлик мутахассисларнинг АЭХА ва Росатом техник академиясининг биргаликда амалга ошираётган лойиҳаларида иштирок этиш масалалари ҳам кўзда тутилган.

Бу ҳамкорлик Ўзбекистонга Росатом Техника академиясидан мамлакат ядро дастурининг барча босқичлари учун мутахассислар тайёрлашда эксперт ёрдамини олиш имконини беради.

Меморандум имзоланганидан сўнг томонлар бир қатор қўшма тадбирларни амалга оширишади. Жумладан август ойида Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган АЭХАнинг тадқиқот реакторлари бўйича мактабида ўзбекистонлик мутахассисларнинг иштироки ушбу ҳужжатнинг амалий мисолидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг