Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ангор туманига янги ҳоким тайинланди

Ангор туманига янги ҳоким тайинланди

Фото: «Turon24»

Сурхондарё вилояти Ангор туманига Усмон Турапов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда «Turon24» хабар бермоқда.

Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгашининг 10 ноябрда бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида шу пайтгача ҳоким сифатида ишлаб келган Бахтиёр Ибатов бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилган.

Усмон Турапов бунгача Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Нашрнинг маълум қилишича, шу кунларда Денов туманига ҳам янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда. 8 ноябр куни Денов тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти прокурори этиб тайинланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг