Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Антигуа ва Барбуда давлати Британия монархиясидан воз кечмоқчи

Антигуа ва Барбуда давлати Британия монархиясидан воз кечмоқчи

Чарлз III Антигуа ва Барбуда қироли этиб тасдиқланганидан бир неча дақиқа ўтгач, Антигуа ва Барбуда бош вазири Гастон Браун ITV News телеканалига уч йил ичида мамлакатда республика эълон қилиш бўйича референдум ўтказишни режалаштираётганини айтди.

Пойтахт Сент-Жондаги Ҳукумат уйида бўлиб ўтган маросимида расмий шахслар ўзларининг янги қироллари мақомини тасдиқловчи декларацияни имзоладилар.

Аммо бош вазир Гастон Браун монархияни алмаштириш истагини ва республика бўлишга интилишини яширмади.

« Бу халқ ҳал қилиши учун референдумга олиб чиқилиши керак бўлган масала.

Бу қиролга нисбатан ҳурматсизликнинг ҳеч қандай шаклини ифодаламайди. Бу душманлик ҳаракати ёки Антигуа ва Барбуда ва монархия ўртасидаги фарқ ҳам эмас.

Бу мустақилликка интилиш даврасини якунлаш, чинакам суверен давлатга айланиш йўлидаги сўнгги қадамдир», – дейди Браун.

Қиролича Елизавета II ўз ҳукмронлиги даврида Антигуага уч марта борган. Энг сўнгги ташриф 1985 йилда бўлган. Шаҳзода Чарлз ҳам унинг изидан бориб беш йил аввал мамлакатда содир бўлган икки ҳалокатли бўрондан кейин келган.

Маълумот учун, Гастон Брауннинг келаси йили қайта сайланиши кутилмоқда ва агар у сайланса, ўзининг кейинги ваколат муддати ичида референдумни эълон қилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг