Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АОКАнинг уч нафар ходимига Ўзбекистон фуқаролиги берилди

АОКАнинг уч нафар ходимига Ўзбекистон фуқаролиги берилди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бир неча йиллардан бери фуқаролик паспорти ололмай юрган 3 ходимга бугун паспортлар топширилган.

«Агентлик раҳбари сифатида энди иш бошлаган пайтларимда тизим корхоналарида меҳнат қилаётган оддий ишчилар билан суҳбатлашган эдим. Ўшанда уч нафар ходимимиз фуқаролик паспортини олишда қийинчиликларга дуч келаётганини айтган ва биз уларга ёрдам беришга ваъда берган эдик. Бугун ўша кун келди. Президентимиз Фармони билан Ўзбекистон нашриётининг уч нафар ходими Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлди», деган АОКА бош директори Комил Алламжонов.

Тадбирда паспорт олганлар ўз миннатдорлигини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг