Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Apple iPhone 14 ва катталаштирилган iPhone 14 Plus тақдим этилди (фото)

Apple iPhone 14 ва катталаштирилган iPhone 14 Plus тақдим этилди (фото)

Фото: Бэкдор

7 сентябр куни, аввал хабар берганимиздек, Apple ўз қурилмалари тақдимотини ўтказди. Бугунги тақдимот Apple Watch ва AirPods Proдан бошланди. Ва энг асосийси — янги iPhoneга навбат етиб келди.

Apple Watch Series 8

Apple Watch Ultra

AirPods Pro

Биринчи бўлиб iPhone 14 ва 14 Plus таништирилди. Миш-мишлар рост бўлиб чиқди — купертиноликлар mini моделидан воз кечишди. Шунга қарамасдан, худди инсайдерлар айтишганидек, янги авлод айфонлари олдингиларидан кам фарқ қилади.

Бунда ҳам Apple A15 процессори, Face ID тизими олдингидек. Фронтал ва асосий камералар янгиланган. Энди бу камералар кам ёруғликда янаям сифатлироқ сурат олади.

Янгиликлардан бири — Active Mode, бу режим видеотасвир олишда стабилизацияни янада яхшироқ таъминлайди.

iPhone 14 — 6,1 дюймли, 14 Plus — 6,7 дюймли дисплейга эга. Смартфонларнинг Америка бозори учун SIM ўрнига eSIM модификацияси қўлланган.

Интернетда янги айфонлар йўлдошли алоқани қўллаши ҳақида хабарлар тарқалганди. Энди маълум бўлишича, у фақат фавқулодда чақирувлар учун ишлайди.

Нархлар:

  • iPhone 14 — $799
  • iPhone 14 Plus — $899
  • iPhone 14 Pro — $999
  • iPhone 14 Pro Max — $1099

iPhone 14,  iPhone 14 Pro, iPhone 14 Pro Max — 16 сентябрдан, iPhone 14 Plus — 7 октябрдан сотувда пайдо бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг