Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ фуқароси барча давлатларга саёҳат қилиб, рекорд ўрнатди

АҚШ фуқароси барча давлатларга саёҳат қилиб, рекорд ўрнатди

AҚШ фуқароси бўлган эркак дунёнинг барча мамлакатларига саёҳат қилишга муваффақ бўлди, деб ёзади UPI. Унинг саёҳатларида охирги нуқта Туркманистон бўлган.

Сан-Диеголик Рэнди Уилямс Туркманистон сайёҳлар учун тўрт йил давомида ёпиқ бўлганидан кейин ушбу давлатга ташриф буюрган. 

«Туркманистон сайёрамиздаги энг сирли ва туристлар учун ёпиқ мамлакатлардан бири», — дея изоҳ берди америкалик.

Ҳозирда Уилямс Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган барча 193 давлатга, шунингдек, Ватикан ва Фаластинга саёҳат қилган. Шунингдек, у Косово, Ғарбий Саҳрои Кабир ва Тайван каби баҳсли ҳудудларга ҳам борган.

Энди Уилямс ўзининг навбатдаги рекорди ҳақида ўйламоқда. Эркак дунёнинг ҳамма давлатларида бўлганини айтиб, янги давлат ўйлаб топиши кераклиги ҳақида ҳазиллашган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг