Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ ҳарбийлари россиялик ҳарбийларни Суриядаги нефт конларига ўтказмади

АҚШ ҳарбийлари россиялик ҳарбийларни Суриядаги нефт конларига ўтказмади

Сурияда АҚШ ҳарбийлари россияликларни нефт конлари жойлашган ҳудудга киритмади. Туркиянинг Anadolu агентлиги томонидан хабар қилинишича, ҳодиса Курдистон ишчи партияси назорати остидаги Румелайн шаҳри яқинида содир бўлган.

Россия ҳарбийлари Амуда аҳоли пунктидан йўлга чиққан ва нефт конлари мавжуд бўлган «Жул Аги» манзилига йўл олган. Аммо уларнинг йўлини АҚШ ҳарбийлари тўсган ва россияликлар орқага қайтишга мажбур бўлган.

Хабар қилинишича, Румелайн ҳудудида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли база мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг