Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШдаги Мустақиллик куни парадида мудҳиш воқеа юз берди

АҚШдаги Мустақиллик куни парадида мудҳиш воқеа юз берди

Фото: Reuters.

АҚШнинг Чикаго шаҳри чеккасидаги Ҳайленд-Парк аҳоли пунктида отишма юз берди.  Бу ҳақда BBC хабар берди.

Оқибатда олти киши ҳалок бўлди, камида 20 киши яраланиб, касалхонага ётқизилган.

Мазкур нохуш ҳодиса АҚШ Мустақиллик куни шарафига ўтказилган парадда содир бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жиноятчи ёлғиз ўзи ҳаракат қилган.

Маҳаллий полиция раҳбари Крис O'Нилга кўра, отишмани уюштирган шахс оқ танли кишидир. 

Май ойи охирида Техас штатидаги бошланғич мактабда содир бўлган отишмада 21 киши ҳалок бўлганди.

Мазкур воқеадан сўнг АҚШ бўйлаб  ўқотар қурол-яроғдан фойдаланишга доир қонунчиликни кучайтиришни талаб қилган намойишлар ўтказилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг