Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди

АҚШ Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди

Америка Қўшма Штатлари Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан хавотир билдириб, барча тарафларни зўравонликдан тийилиб, зиддиятларни тинч йўл билан ҳал этишга ундамоқда.

«Биз яқинларини йўқотган оилаларга таъзия билдирамиз ва жароҳатланганларга ҳамдардмиз», - дейди Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс.

«АҚШ Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар амалга оширишилиши тарафдори ва давлатнинг бу борадаги ҳаракатларини қувватлаймиз. Ҳукуматни фундаментал ҳуқуқларни, жумладан тинч йиғилиш ва фикр билдириш эркинлигини ҳимоя ва ҳурмат қилишга ундаймиз. Булар Ўзбекистоннинг халқаро майдонда ўз зиммасига олган мажбуриятлари», — дея эслатмоқда Давлат департаменти.

Қорақалпоғистондаги ҳуқуқбузарликлар, қонунбузарликлар ва зўравонликлар тўлиқ, ишончли ва шаффоф тарзда тафтиш қилиниши керак. Текширув ва тергов халқаро нормалар асосида олиб борилсин, дейилади баёнотда.

«Қўшма Штатлар азалдан Ўзбекистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаб келади ва шу позицияда қатъий», — қайд этилади Давлат департаменти баёнотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг