Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ сенати Даниел Розенблюмни Қозоғистонга «ўтказди»

АҚШ сенати Даниел Розенблюмни Қозоғистонга «ўтказди»

АҚШнинг Қозоғистондаги янги элчиси тайинланди.

АҚШ Сенати бу лавозимга Даниел Розенблюмни тасдиқлади.

Энди 2019 йилдан буён АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиб ишлаб келаётган Даниел Розенблюм фаолиятини АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси сифатида давом эттиради. 

У ушбу лавозимда 2021 йил октябр ойидан бошлаб Қозоғистондаги дипломатик миссия раҳбари вазифасини вақтинча бажариб келган Жуди Куони алмаштиради.

Жуди Куо ўз вақтида Қозоғистондаги дипломатик миссиясини тугатган Уилям Мозердан ушбу постни қабул қилиб олган эди.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин АҚШ сенати Американинг Ўзбекистондаги янги элчиси лавозимига Жонатан Ҳеник номзодини тасдиқлагани ҳақида маълум қилган эди. 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг