Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Прокуратура Трампга тегишли компанияни тергов қилмоқда

Прокуратура Трампга тегишли компанияни тергов қилмоқда

Нью-Йорк бош прокуратураси АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг  Trump Organization компанияси устидан тергов бошлади. Бу ҳақда NBC News хабар бермоқда.

«Биз Trump Organizationга ушбу ташкилот бўйича ишимиз энди шунчаки оддий фуқаролик тергови эмаслигини маълум қилдик. Ҳозир Манхеттен округи прокуратураси билан биргаликда жиноят иши бўйича тергов олиб бормоқдамиз», - дейилади баёнотда.

Аввалроқ, Америка Қўшма Штатлари Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) ходимлари Ню-Йоркнинг собиқ мэри ва Доналд Трампнинг шахсий адвокати Рудолф Жулиани хонадонида текширув ўтказилган. Жулиани бу ҳолатдан қаттиқ норози бўлиб, терговни «назоратсизлик» дея атаган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг