Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«АҚШга чипта»: фақат учта вакцинага рухсат бор

«АҚШга чипта»: фақат учта вакцинага рухсат бор

Фото: «Reuters»

Қўшма Штатларда 8 ноябрдан мамлакатга кириш учун янги қоидалар кучга кириши ҳақида ёзгандик. Энди фақат тўлиқ вакцина олганлар АҚШ чегарасини кесиб ўта олишади. Аммо ҳаммаси ҳам эмас, бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайсга асосланиб «РИА Новости» хабар берди.

Вакцина АҚШ ҳукумати ёки Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган бўлиши шарт.

АҚШ ҳукумати коронавирусга қарши уч хил вакцинага рухсат берган:

  1. «Pfizer/BioNTech»
  2. «Johnson&Johnson»
  3. «Moderna».

Кўриб турганингиздек, булар орасида Россиянинг биронта вакцинаси, хусусан, «Спутник V» йўқ, қолаверса, уни ЖССТ ҳам тасдиқлаган эмас.

Дунёнинг аксарият мамлакатларида қўлланилаётган Хитой вакциналари ҳамда «AstraZeneca» (Буюк Британия–Швеция) вакцинаси ҳам ҳозирча Америкага «чипта» вазифасини бажара олмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг