Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аргентинада номаълум касаллик қурбонлари кўпаймоқда

Аргентинада номаълум касаллик қурбонлари кўпаймоқда

Бир неча кун ичида Aргентинанинг Тукуман провинциясида иккинчи одам келиб чиқиши номаълум пневмония туфайли вафот этди, деб хабар беради мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайти.

Умуман олганда, 18-22 август кунлари касалхонанинг беш нафар ходимида ва хусусий клиникада бир беморда касаллик ҳолати аниқланган.

«Олтита ҳолатда ҳам гап икки томонлама пневмония ҳақида кетяпти, иккита бемор вафот этган», дейилади хабарда.

Уч киши касалхонага ётқизилган, яна бир киши уйда, шифокорлар унинг соғлиғи яхши деб баҳоламоқда.

Беморлар қайта синовдан ўтказилди ва натижалар ҳафта охиригача кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг