Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аргентинадаги байрамда икки мухлис ҳалок бўлди

Аргентинадаги байрамда икки мухлис ҳалок бўлди

Фото: BBC

Аргентина миллий жамоасининг жаҳон чемпионатидаги ғалабасини Буэнос-Айрес кўчаларида нишонлаш қурбонларсиз бўлмаяпти.

Икки мухлис ҳиссиётларини жиловлай олмаслик оқибатида бевақт оламдан ўтди.

Ғалабани нишонлаётган мухлислардан бири томга сакраб, бошидан оғир жароҳат олиб вафот этди. Яна бири эса елкасига ташлаб олган байроқ миниб кетаётган мотоцикли ғилдиракларига ўралиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди. У бошқарувни йўқотиб, йиқилган.

Шунингдек, беш ёшли бола кома ҳолатида, байрам пайти ёдгорликнинг тушиб кетган мармар тош бўлаги унинг бошига келиб теккан.

Мамлакат президенти 20 декабрни дам олиш куни деб эълон қилди. Шу куни Буэнос-Айрес кўчаларига 5 миллионга яқин одам байрам қилиш учун чиқди. Айрим ҳисоб-китобларга кўра, шаҳарга камида 13 миллион доллар зарар етказилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг