Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Автомашина кондиционеридан фойдаланиш бўйича 6 маслаҳат

Автомашина кондиционеридан фойдаланиш бўйича 6 маслаҳат

Ёзнинг жазирама кунларида автомобилда ҳаракатланишнинг ўзи бўлмайди. Агар автомобил кондиционерли бўлса, ундан фойдаланишнинг ҳам айрим тартиб-қоидалари бор, дея масалаҳат бермоқда Shokirjonov kanali.

  1. Кондиционерни ишга туширишдан аввал салонни 3–5 дақиқа шамоллатинг.
  2. Совуқ ҳаво оқимини ҳайдовчи ва унинг ёнидаги йўловчининг кўкрак қисмига йўналтирманг. Совуқ ҳаво пешойна (лобовой), ён ойналар ёки юқорига йўналган бўлиши керак.
  3. Ташқаридаги ҳаво ва кондиционердан чиқаётган ҳавонинг ҳарорати 7...10 даража фарқ қилиши керак.
  4. Иссиқ ҳавода кондиционерни ишга туширгандан сўнг аввал мўътадил ҳароратга қўйиш керак, кейин секин-аста ҳарорат пасайтирилади.
  5. Узоқ сафарга кондиционерли машинада йўлга чиққанингизда ҳар ярим соат–бир соатда автомобил салонини шамоллатиб туринг.
  6. Кондиционер яхши ишлаши учун унинг фреони даражасини ўлчанг ва салондаги филтрини албатта алмаштиринг.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг