Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Автомобилни давлат рўйхатидан ўтказиш хизматлари уйларга бориб ҳам кўрсатилади – Лойиҳа

Автомобилни давлат рўйхатидан ўтказиш хизматлари уйларга бориб ҳам кўрсатилади – Лойиҳа

Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси билан 2022 йил 1 декабрдан бошлаб, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, шунингдек, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш соҳасидаги давлат хизматлари қўшимча тўлов асосида планшет ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалар ёрдамида хизмат кўрсатувчи ходимни уйига чақириш йўли орқали кўрсатиш имконияти яратилади.

Шунингдек, миграция ва транспортни рўйхатга олиш соҳасидаги давлат хизматларини қўшимча тўлов асосида кўрсатишда ягона «Call center» ҳамда дастурий таъминот (мобил илова)дан фойдаланилади.

Бундан ташқари тайёр автотраснпорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва давлат рақам белгилари фуқароларнинг хоҳишига кўра почта орқали ёки қўшимча тўлов асосида доимий яшаш ёки турган жойига етказиб бериш хизмати жорий этилади.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига эса миграция
ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги давлат хизматлари доимий яшаш ёки турган жойига чиқиш орқали кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмаган ҳолда кўрсатилади.

Маълумот учун мазкур қарор лойиҳаси жорий йил 8 сентябрга қадар муҳокамада бўлади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг