Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аёллар меҳнати тўлиқ ёки қисман тақиқланадиган ишлар рўйхати бекор қилинди

Аёллар меҳнати тўлиқ ёки қисман тақиқланадиган ишлар рўйхати бекор қилинди

Фото:«Uza.uz»

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасида аёллар ва эркакларни тенг ҳуқуқлиги ҳақида гапирилади. Уларга таълим олишда, касбий тайёрланишда, ишда, меҳнат учун рағбатланишда ва хизмат юзасидан кўтарилишида тенг ҳуқуқий имкониятлар яратилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ–4235-сон  «Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ аёллар меҳнатини муайян соҳа ёки касбларда қўллаш бўйича тақиқлар бекор қилиниши белгиланган эди.

Мазкур қарор ижроси юзасидан 2000 йил 5 январда 865-сон билан Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган Аёллар меҳнати тўлиқ ёки қисман қўлланилиши тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхати бекор қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар қилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг