Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Айрим хонадонлар бир суткада 1000 киловатт электр ишлатди» – вазирлик

«Айрим хонадонлар бир суткада 1000 киловатт электр ишлатди» – вазирлик

Ўтган ҳафта давомида аномал иссиқ ҳаво ҳарорати сабабли табиий равишда электр энергиясига бўлган талаб энг юқори истеъмолни ташкил қилди.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, республика бўйича ўтган ёз мавсумида ҳаво ҳароратининг энг юқори суткасида 224 миллион киловатт-соат электр энергияси истеъмол қилинган бўлса, жорий йил 22 июль куни энг юқори истеъмол қайд этилиб, 237 миллион киловатт-соат ёки 6 фоизга кўпни ташкил қилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида истеъмол тарихий кўрсаткичга етиб, одатда куз-қиш мавсумида юқори бўладиган истеъмолдан ортди. Ўтган 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумида Тошкент шаҳрида энг юқори истеъмол 24 миллион киловатт-соатни ташкил қилган бўлса, жорий йил 22 июль санаси бу кўрсаткич 27,5 миллион киловатт-соат ёки 15 фоизга кўпни ташкил этди.

Истеъмолнинг бундай ошишига, албатта, янги бинолар қурилиши, ишлаб чиқариш корхоналари ишга туширилиши билан бир қаторда, айрим хонадонларда электр энергияси суткалик истеъмоли 1000 киловатт-соатгача етгани ёки ушбу хонадонлар ўртача хонадоннинг 4-5 ойлик электр энергияси истеъмолини бир кунда истеъмол қилиши сабаб бўлган, дейилади вазирлик маълумотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг