Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Азизбек Ҳайдаров раҳбарлик лавозимига тайинланди

Азизбек Ҳайдаров раҳбарлик лавозимига тайинланди

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси, «Бунёдкор» президенти, ЎФА Ижроия қўмитаси аъзоси Меҳриддин Абдуллаев «Бунёдкор»нинг фаолиятини янада ривожлантириш борасида тегишли масъул мутахассисларга навбатдаги топшириқларни берди.

Йиғилишда футбол клуби президенти айниқса, «Бунёдкор»нинг бугунги кундаги ёш футболчиларни тайёрлаш тизимини танқид остига олди.

«Натижада, «Бунёдкор» футбол клуби президенти томонидан ташкилий масала кўрилди ҳамда 27 июнь куни «Бунёдкор» футбол академиясига янги директор тайинланди. Ушбу лавозимга юртимиз футболидаги кўзга кўринган вакиллардан бўлмиш Азизбек Ҳайдаров лойиқ топилди. Ўз вақтида «қалдирғочлар» сафида узоқ йиллар давомида тўп тепган Ҳайдаров эндиликда «Бунёдкор» ФКда маҳоратли футболчиларни тайёрлаш тизимида фаолият олиб боради», - дейилади футбол клуби матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ҳайдаров бир йил аввал ЎФА Терма жамоалар бўлими бошлиғи лавозимини тарк этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг