Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

БAAдан Наманган ва Самарқандга тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилади

БAAдан Наманган ва Самарқандга тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилади

Бирлашган Араб Амирликлари авиакомпанияси бўлган Flydubai 2022 йил 24 сентябрдан ҳафтасига икки марта Наманганга тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширишни бошлайди.

Наманган халқаро аэропортига парвозлар чоршанба ва шанба кунлари Дубай халқаро аэропорти 2-терминалидан амалга оширилади.

– Ўзбекистон Flydubai учун ривожланаётган бозорга айланди ва биз Наманганга ва келгуси ҳафта Самарқандга парвозлар бошланиши билан тармоғимиз кенгайиб бораётганидан хурсандмиз. Рейсларимизнинг бошланиши БAA ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ва маданий алоқаларни мустаҳкамлайди, – дейди Flydubai бош ижрочи директори Ғайт Aл-Ғайт.

Авиакомпаниянинг тижорат операциялари ва электрон тижорат бўйича катта вице-президенти Жейхун Aфанди эса келгусида ўзбекистонликларни Flydubai тармоғининг Жидда, Мадина ва Мали каби бошқа нуқталарига етказиш бўйича ҳам хизматлар режалаштирилаётганини маълум қилди.

Aвиакомпания Марказий Осиёнинг етти йўналиши бўйича, жумладан, Қозоғистоннинг Олмаота ва Нур-Султон, Қирғизистоннинг Бишкек, Тожикистоннинг Душанбе, Ўзбекистоннинг Наманган, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларига парвозларни амалга оширади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг