Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бадахшон: лаъл ва ложувардлар юрти

Бадахшон: лаъл ва ложувардлар юрти

Бадахшон Афғонистоннинг 34 вилоятидан бири бўлиб, унинг шимоли-шарқида жойлашган.

Бадахшон денгиз сатҳидан 1800 метр баландликда жойлашган ва у ҳар 4 фаслда ҳам ям-яшил дарахтлари бўлган тоғли вилоят ҳисобланади. Унинг маркази Файзобод шаҳри.

Майдони 47 403 квадрат километрдан ошади ва унинг аҳолиси бир миллиондан ортиқ кишини ташкил қилади.

Бу вилоят шимолдан Тожикистон билан, шарқдан Хитой билан ва жанубдан Покистон билан халқаро чегараларга эга. Жануб томондан эса Кунар, Панжшер ва Каписа вилоятлари, ғарбдан Тахор вилояти билан чегарадош. Бадахшон вилоятида 28 та туман бўлиб, у Афғонистондаги энг кўп туманларга эга бўлган вилоятлардан бири ҳамдир. Афғонистон пойтахти Кобулдан 470 км узоқликда жойлашган.

Бадахшон жуда кўп табиий бойликлари, жумладан, лаъл, ложувард, ва олтин каби қимматбаҳо минерал ва металлари билан машҳур.

Шунингдек, ушбу вилоят ўзининг тарихий осори-атиқалари ҳамда кўплаб қадимий ёдгорликларига ҳам эга.

Вахон, Помир ва Ҳиндикуш каби баланд қорли тоғлар ҳам Бадахшон вилояти ҳудуди ҳисобланади. Вилоят иқлимига кўра ёзда иссиқ, қишда эса жуда совуқ. Айрим ҳудудларида эса кўп миқдорда қор ёғиши сабабли транспорт йўллари йилнинг саноқли даврларидагина очиқ бўлади.

Бадахшон аҳолисининг аксарияти тожиклар бўлиб, форс тилида сўзлашадилар. Қолаверса, вилоятда помири, шиғний, Хитой билан чегара томонларда эса, ҳатто хитой тилида гаплашадиганлар ҳам бор. Бадахшон аҳолисининг аксарияти Ислом динининг Ҳанафий мазҳабига эргашадилар. Аҳоли вакиллари орасида, шу билан бирга, Шиа мазҳабининг Исмоилия йўлига эътиқод қилувчилар ҳам топилади.

Юқорида таъкидланганидек, Бадахшон 28 та маъмурий ҳудудларга – «вилисволий»ларга (туманларга, -таҳр.) бўлинади. Жумладан: Вохон, Кишим, Бахорак, Журум, Яфтал, Роғистон, Аргу, Дараим, Арғанжхоҳ, Нисай, Шекай, Моймай, Ишкошим, Хош, Хоҳон, Куфоб, Куҳистон, Файзобоб, Шиғнон, Курону минжон, Шаҳрибизирг, Шуҳадо, Тагоб, Тишкон, Вардуж, Юмгон, Ёвон ва Зибок.

Фархунда Фрутан Амирий

ЎзМУ Журналистика факультети талабаси, Афғонистон фуқароси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг