Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бағдодга ҳукумат қўшини киритилди

Бағдодга ҳукумат қўшини киритилди

Фото: DT

Ироқ парламенти шиа фаоллари томонидан эгаллаб олинганидан сўнг, пойтахт Бағдодга ҳукумат қўшини киритилди. Мамлакат мудофаа вазири армия халқ хизматида эканинини таъкидлаб, сиёсатга аралашмаслигини билдирди, деб хабар берди Al-Hadath телеканали.

Мудофаа вазирлиги ҳарбийларнинг вазифаси хавфсизликни таъминлаш, намойишчиларни ҳамда давлат ва хусусий мулк объектларини ҳимоя қилишдан иборатлигини маълум қилган.

Ўз навбатида, бош вазир Мустафо ал-Козимий девонхонаси намойишчиларга қарши нафақат жанговар ўқлар, балки резина ўқлар ва тутунли шашкалар ҳам ишлатилмаслиги шартлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, ҳафта давомида иккинчи марта мамлакат парламенти янги бош вазирга қарши намойишчилар томонидан эгаллаб олинган. Уларни чиқариб юборишга полициянинг кучи етмаяпти.

Ироқ парламентини эгаллаган исёнчилар.
Фото: «Интерфакс»

Маҳаллий ОАВ кўплаб олий амалдорлар мамлакатни тарк этгани ҳақида ёзмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг