Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Баҳодир Жалоловнинг жангига оз вақт қолди

Баҳодир Жалоловнинг жангига оз вақт қолди

Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида жангларини ўтказаётган Баҳодир Жалолов (11-0, 11 КО) ўзининг навбатдаги жангини келгуси ҳафтада америкалик Кёртис Ҳарперга (14-8, 9 КО) қарши ўтказади.

Жанг 26 ноябрь куни АҚШда MarvNation компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида бўлиб ўтади.

Ушбу бокс оқшомининг асосий жанги биринчи яримўрта вазн тоифасида вакант турган WBC чемпионлик камари учун Режис Прогрейс ва Хосе Сепеда ўртасида кечади.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов шу кунгача профессионал боксда 11 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган. Ҳарпер эса 22 та жанг ўтказган: 14 ғалаба (9 таси нокаут), 8 мағлубият (3 таси нокаут).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг