Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Банк тизимига оид янги таҳрирдаги қонунлар ўрганилмоқда

Банк тизимига оид янги таҳрирдаги қонунлар ўрганилмоқда

Фото: АТ «Алоқабанк»

«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қабул қилиниши банк соҳасидаги муносабатларни мутлақо янги асосда ташкил этиш ва унинг ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини тақозо этмоқда.

Мазкур Қонун банкларда замонавий корпоратив бошқарув тизимини шакллантириш, хизматлар кўрсатишнинг бозор механизмларини жорий этиш, банклар фаолияти устидан хатарларни бошқаришга йўналтирилган назорат олиб бориш ва пировардида банк тизимининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Мамлакатимиз банк тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва фаолиятини тартибга солишга оид қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижросини ташкил этиш мақсадида «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги янги таҳрирда ҳамда «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонунларнинг ижросини ташкил этиш бўйича АТ «Алоқабанк» томонидан ишчи комиссия тузилиб, мазкур қонунларнинг мазмун-моҳияти, аҳамиятини банкнинг Бош офиси ва барча филиаллари ходимларига ҳамда хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига батафсил тушунтириш юзасидан режа-график ишлаб чиқилган.

Фото: АТ «Алоқабанк»

Ушбу режа-графикка асосан 2019 йил 3 ва 4 декабрь кунлари банк Бош офисининг катта мажлислар залида қонунларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва белгиланган нормаларни тушунтириш юзасидан ўқув семинари ўтказилди.

Семинар катта қизиқиш ва қизғин мунозаралар руҳида ўтказилиб, иштирокчиларни қизиқтирган барча масалалар юзасидан саволларга соҳа мутахассислари томонидан малакали тушунтиришлар берилди.

Фото: АТ «Алоқабанк»

Шу билан бирга, банкнинг раҳбар ва малакали ходимларидан иборат 4 та ишчи гуруҳ томонидан режа-графикка асосан жойларда семинарлар ўтказилиши белгилаб олинди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг