Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Барселона» президенти 33 ёшли Лионель Мессига ўн йиллик шартнома таклиф қилди

«Барселона» президенти 33 ёшли Лионель Мессига ўн йиллик шартнома таклиф қилди

Фото: «Sportsdaily.ru»

TV3 телеканали хабарига кўра, «Барселона» президенти Жоан Лапорта жамоа сардори Лионель Мессига ўн йиллик шартнома таклиф қилган.

Келишувга кўра футболчи икки йил клубда ўйнайди, сўнгра уч йил давомида МЛСнинг кўк-анор ранглилар элчиси сифатида фаолият олиб боради. Шундан кейин ҳужумчи «Барселона»да юқори лавозимлардан бирини эгаллаб, у ерда яна беш йил меҳнат қилади.

Месси бу таклифга ҳали жавоб берганича йўқ, чунки у клубнинг кейинги мавсум учун спорт лойиҳаси тақдимотини кутяпти. Жума куни Лапорта футболчига ушбу шартноманинг барча иқтисодий таркибий қисмларини тушунтиради.

Ҳужумчининг кўк-анор ранглилар билан амалдаги шартномаси шу йилнинг 30 июнигача давом этиши белгиланган. Aввалроқ 33 ёшли футболчи шартномани 2023 йилгача узайтиришга рози бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Месси 2005 йилдан бери «Барселона» таркибида тўп сурмоқда. Ўтган мавсумда аргентиналик футболчи 47 учрашувда 38 та гол уриб, 14 та голли узатмани амалга оширди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг