Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Байден 2023 йил учун 1,7 триллион долларлик бюджет лойиҳасини имзолади

Байден 2023 йил учун 1,7 триллион долларлик бюджет лойиҳасини имзолади

АҚШ президенти Жо Байден 2023 йил учун 1,7 триллион долларлик бюджет лойиҳасини имзолади. Бу ҳақда у ўзининг Twitter'ида маълум қилди.

Унинг аниқлик киритишича, бюджетда қатор ташаббуслар, жумладан, 45 миллиард доллар миқдорида Украинага муҳим ёрдам ажратилиши ҳам бор. Бундан ташқари, Байден тиббий тадқиқотлар учун маблағ ажратиш, хавфсизлик, соғлиқни сақлаш, табиий офат оқибатларини бартараф этиш ва аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш учун маблағ ажратишни маъқуллаган.

Байденнинг буйруғи федерал ҳукуматга 2023 йил сентябрь ойи охиригача 1,7 триллион доллар сарфлаш имконини беради.

Кеча, 23 декабрь куни Байден мамлакатнинг 2023 йилга мўлжалланган янги мудофаа бюджетини имзолаган эди. Ҳукуматнинг умумий ажратмаси 847,3 миллиард долларни ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг