Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Байден Польшага қилинган ракета ҳужуми ҳақида баёнот берди

Байден Польшага қилинган ракета ҳужуми ҳақида баёнот берди

Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден Балидаги дунё етакчилари билан фавқулодда йиғилишдан сўнг журналистларга Польшага қилинган ракета ҳужуми ҳақида изоҳ берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Ракета Россиядан учирилганми, деган саволга Байден шундай жавоб берди:

«Буни рад этувчи дастлабки маълумотлар бор. Тўлиқ текширув ўтказмагунимизча бу ҳақда гапиришни истамайман. Аммо траекторияга қараганда, у Россиядан чиқарилгани даргумон, лекин кўрамиз».

Эслатиб ўтамиз, кеча тунда Польшанинг Украина билан чегарадош ҳудудига иккита ракета бориб тушган эди. Ракета Люблин шаҳри яқинига тушган. Бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг