Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Байден Россиянинг Херсондан чиқиб кетишига изоҳ берди

Байден Россиянинг Херсондан чиқиб кетишига изоҳ берди

АҚШ президенти Жо Байденнинг айтишича, рус қўшинларининг Херсондан олиб чиқилиши яқинлашиб келаётган қишда қайта тикланиш истаги билан боғлиқ. Бу ҳақда Рамблер хабар бермоқда.

«Улар (Россия армияси) Херсонни даройнинг шарқий қирғоқи орқали тарк этишмоқда. Иккала томон ҳам яраларини боғлаб, қишда нима қилишни ва муросага тайёрми ёки йўқлигини ҳал қилишади», дейди АҚШ президенти.

Байден Россия ва Украина муросага тайёр ёки тайёр эмаслигини билмаслигини таъкидлаб, Россия билан музокаралар вақтини Киевнинг ўзи ҳал қилишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украинадаги қўшинлар қўшма гуруҳи қўмондони Сергей Суровикиннинг ҳисоботидан сўнг, урушнинг биринчи кунларида босиб олинган Херсондан рус қўшинларини олиб чиқишни бошлаш ҳақида буйруқ берган эли.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг