Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Байден Украинадаги можарога барҳам бериш шартини айтди

Байден Украинадаги можарога барҳам бериш шартини айтди

Кеча, 10 ноябрь куни АҚШ президенти Жо Байден чет эл сафарига жўнаб кетиш олдидан, журналистларга Украинадаги можаро қандай шароитда якунланиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

«Менимча, Россия президенти Владимир Путин Украинадан қўшинларни олиб чиқмагунча, можаро ҳал бўлмайди», – дейди Жо Байден.

Аввалроқ, Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан музокаралар ўтказиш имконияти борлигини маълум қилган эди.

Байден пайшанба куни Мисрга ташриф буюради. У ерда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенциясида иштирок этади. Шундан сўнг АҚШ президенти Индонезияга Г20 (Г20) саммитига боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг