Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Beeline Uzbekistan мижозлари энди икки баробар кўп трафик юклаб олишмоқда

Beeline Uzbekistan мижозлари энди икки баробар кўп трафик юклаб олишмоқда

Beeline Uzbekistan тармоғида маълумотлар узатишнинг ўртача кунлик ҳажми кунига 2 000 000 ГБ чегарасидан ошиб кетди. Бу 2021 йилда интернет фойдаланувчилари юклаб олганидан икки баравар кўп. Компания учун 2021 йил декабрь ойидаги рекорд кунига 1 Петабайтни ташкил этган эди. Ҳозир эса бу кўрсаткич 100% дан ортиқ ошди. Бундай натижаларга алоқа инфратузилмасига катта миқдорда сармоя киритиш, LTE тармоғини кенгайтириш ва Beeline Uzbekistan мижозлари учун тарифларга мослашувчан ёндашув туфайли эришилди.

Кунига икки петабайт (ёки 2 000 000 ГБ) – бу Beeline Uzbekistan digital-оператори учун 2022-йилда эришилган янги рекорд маълумотлар узатиш тезлигидир. Бу бир марталик фаоллик эмас, компания қайд этганидек, Beeline мижозларининг мобил интернетдан фойдаланишининг янги даражасидир

– 2022 йилда Beeline Ўзбекистондаги алоқа техник инфратузилмасига инвестицияларни сезиларли даражада оширди ва ўз тармоғининг имкониятларини кенгайтирди. Биз 4G форматидаги майдонларнинг салмоқли улушига эга бўлган 14 800 та база станциялари остонасини босиб ўтдик, – деди Beeline Uzbekistan тижорат директори Максим Ефремов. – Бу, жумладан, мобил интернет сифатида ҳам ўз аксини топган. Масалан, 2022 йилда биз Best video mobile experience (энг яхши мобил видео) номинациясида Ookla® Speedtest AwardsTM мукофотини қўлга киритдик. Техник инфратузилманинг такомиллаштирилгани туфайли мижозларимиз Beeline тармоғида кўпроқ сифатли видеони томоша қилишмоқда.

2022 йилнинг бошидан буён digital-оператор мижозлари фақат мобил интернет орқали видео томоша қилиш учун жами 105 000 000 Гб (105 петабайт) дан ортиқ ҳажмдан фойдаланишган. Маълумотлар узатишнинг умумий миқдори эса кунига 2 000 000 ГБ (2 петабайт) барқарор даражага етган. Бундай юқори натижаларга, жумладан, компаниянинг барча дигитал-хизматларининг ривожланиши туфайли эришилди. Масалан, жорий йилда Beeline мижозлари Интернет-пакетлар учун тўлаш учун зарур бўлган хизматларни, операторнинг Beeline TV ва бошқалар каби рақамли хизматларидан фойдаланувчилар учун тарифлар қаторини кенгайтириб, ўз тариф-конструкторларини яратиш имкониятига эга бўлдилар.

– Бизнинг маълумотларимизга кўра, Beeline Uzbekistan операторининг ўртача мижози бугунги кунда ҳар ойда 10 Гб дан ортиқ маълумотни юклаб олади, LTE форматини қўллаб-қувватловчи қурилмалар улуши доимий равишда ўсиб бормоқда. Биз юклаб олувчи фойдаланувчиларимиз кунига 1440 дақиқа қолишлари учун қўшимча имкониятлар рўйхатини кенгайтирмоқдамиз, – деди Максим Ефремов, – бундан ташқари, 2022 йилда биз Beeline Sport суббрендини – энг яхши футбол ўйинларини, UFC ва бошқа муҳим спорт трансляциялари чексиз кўриш тарифини ишга туширдик.

***

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON 7 мамлакатда 200 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,9 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz
Facebook: fb.com/beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Теlegram: t.me/beelineuzbekistan
Тwitter: twitter.com/beeline_uz
LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг