Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Beeline Uzbekistan телекоммуникация соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга инвестициялар ўсиши билан жавоб бермоқда

Beeline Uzbekistan телекоммуникация соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга инвестициялар ўсиши билан жавоб бермоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев IТ-соҳа вакиллари, ёш дастурчилар ва етакчи телекоммуникация компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Ушбу учрашувда видеоконференцалоқа орқали вилоят ҳокимлари ва мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан мутахассислар ҳам иштирок этдилар. Йиғилишда VEON Group таркибига кирувчи Beeline Uzbekistan компанияси соҳани ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни камайтириш бўйича давлат сиёсати туфайли эришилган натижаларни эълон қилди.

Ўзбекистон ҳукумати IТ ва телекоммуникация компанияларини доимий равишда қўллаб-қувватламоқда. Жумладан, алоқа операторлари қишлоқ жойларда антенна-мачта иншоотларини қуришда ер ва мол-мулк солиғидан, четдан олиб келинган ускуналар учун божхона тўловларидан озод этилди. Бундай чора-тадбирлар компанияларга инфратузилмани ривожлантиришга сармояларни кўпайтириш имконини беради, бу эса мамлакат аҳолисига замонавий рақамли хизматлар мавжудлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Beeline Uzbekistan’нинг давлат идоралари билан алоқалар бўйича директори Даврон Азизовнинг сўзларига кўра, акциз тўловлари ва солиқ юкининг камайиши туфайли компания капитал қурилишга, ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам тармоқларни ривожлантиришга фаолроқ сармоя киритиши мумкин. Биргина 2022 йилнинг биринчи ярмида инфратузилмага киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар қарийб 43 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан қарийб икки баробарга кўп. Digital оператор томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 25 фоизга, бюджетга солиқ тўловлари эса 6,3 фоизга ошди.

Бундан ташқари, 2022 йилда Beeline Uzbekistan Ўзбекистондаги асосий транспорт инфратузилмаси объектларида алоқа сифатини яхшиламоқда. «Тошкент-Самарқанд» автомобиль йўлининг юқори тезликдаги мобил интернет қамрови кенгайтирилди. Ёз охиригача пойтахт ва Самарқанд ўртасида қатновчи «Афросиёб» поездларини ишончли алоқа ва юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш режалаштирилган.

«Компаниямизнинг кўплаб лойиҳалари пайдо бўлишида телекоммуникация соҳасига мамлакат ҳукумати томонидан кўрсатилаётган ёрдам сабаб бўлган. Албатта, соҳанинг ривожланиш суръатларини сусайтирувчи нарсалар ҳам бор. Мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғини нолга тенглаштириш, база станцияларини қуриш учун ер ажратиш тартибини соддалаштириш масалалари мавжуд. Аммо ҳозирданоқ давлат идоралари билан ҳамкорлигимиз очиқ мулоқот ва икки томоннинг интилишига асосланган. Ишончим комилки, янги қўллаб-қувватлаш чораларининг жорий этилиши телеком компанияларига иқтисодиётга сармоя киритишни кўпайтириш имконини беради, бу эса Ўзбекистонни рақамлаштиришни тезлаштиради», — деди Даврон Азизов.

***

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON 8 мамлакатда 220 миллиондан ортиқ обуначига эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдеридир. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistan'да 1.6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1.2 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1.8 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: fb.com/beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: t.me/beelineuzbekistan

Twitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг