Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Беларусь Украинадан «С-300» ракетаси билан боғлиқ ҳодиса айбдорларини жазолашни талаб қилди

Беларусь Украинадан «С-300» ракетаси билан боғлиқ ҳодиса айбдорларини жазолашни талаб қилди

Беларусь Украина ҳукуматидан Беларусь ҳаво мудофаа кучлари томонидан республика ҳаво ҳудудида йўқ қилинган «С-300» ракетаси билан боғлиқ ҳодиса учун айбдорларни жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

«Биз Украина томонидан ушбу ракетанинг учирилиши билан боғлиқ барча ҳолатларни чуқур ўрганишни ва келажакда ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган бундай ҳодисалар такрорланмаслиги учун кенг қамровли чоралар кўришни талаб қилдик», – дейди Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги.

Украинанинг Беларусдаги элчиси Игорь Кизима Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга кескин норозилик билдирилган.

Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Анатолий Глаз ҳодисанинг сабаблари ва шароитлари ҳақида маълумотга эга эмаслигини, шу боис воқеа атайлаб қилинган провокациями ёки бахтсиз ҳодиса оқибатими, деган саволга жавоб беролмаслигини таъкидлаган.

Беларусь ҳукумати ракета билан содир бўлган воқеани жуда жиддий деб баҳоламоқда.

Маълумот учун, Украина ҳудудидан учирилган «С-300» зенит-ракета мажмуасининг ракетаси пайшанба куни соат 10:00 да Беларусь Қуролли Кучлари ҳаво мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган. Унинг парчалари Ивановонинг Горбаха қишлоғи яқинида қулаб тушган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг