Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бельгия иродали ғалабага эришди

Бельгия иродали ғалабага эришди

Европа чемпионатининг В гуруҳи 2-тур баҳсида Бельгия ва Дания ўзаро куч синашди.

Учрашувда данияликлар Юсуф Поульсеннинг тезкор голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Иккинчи бўлимда эса Бельгия Торган Азар ва Кевин де Брюйненинг голлари эвазига иродали ғалабани илиб кетди.

Дания — Бельгия 1:2
Голлар:
 Поульсен (2) — Т.Азар (52), де Брюйне (70).

Дания – Шмейхель, Вестергор (Сков, 84), Кристенсен, Кьер, Васс (Ларсен, 62), Ҳёйбьерг, Дилэйни (Йенсен, 72), Дамсгор (Корнелиус, 72), Мэле, Поульсен (Нёргор, 62), Брэйтуэйт. 

Бельгия – Куртуа, Вертонген, Алдервейрелд, Денайер, Менье, Тилеманс, Дендонкер (Витцель, 59), Т.Азар, Карраско (Э.Азар, 59), Лукаку, Мертенс (де Брюйне, 46).

Огоҳлантиришлар: Васс (59), Дасмгор (69), Йенсен (81), Т.Азар (90+4).

Шу тарзда Бельгия очколари сонини 6тага етказиб, плей-офф масаласини ҳал қилди. Россия ва Финляндияда 3 очкодан бор. Дания ҳали очко тўплай олмади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг