Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бензин ва дизель экспорти  чекланди

Бензин ва дизель экспорти  чекланди

Фото: «Xabar.uz»

15 июлдан бошлаб Ўзбекистон мамлакат корхоналарида ишлаб чиқарилган автобензин ва дизель ёқилғисини экспорт қилишни вақтинча чеклади. Бу Вазирлар Маҳкамаси йғилишининг 16 июлда тасдиқланган протоколида назарда тутилган, дейилади «Газета.uz» хабарида.

Қайд этилишича, охирги ойда 15−16,5 минг тонна атрофида бензин экспорт қилинган, «бу мамлакатнинг ёқилғига бўлган 5−6 кунлик эҳтиёжи дегани».

Экспорт чекловидан сўнг, биржа савдосига қўйиладиган бензин ҳажми оширилди, бу «нархларнинг пасайишига олиб келиши керак», дея таъкидлаган манба.

Шу билан бирга, ҳукумат ёқилғини импорт қилишга чеклов ўрнатмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг