Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бердақ номидаги стипендия таъсис этилади

Бердақ номидаги стипендия таъсис этилади

«2019 – 2023 йилларда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, илмий ва ўқув-тарбиявий салоҳиятини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжатга кўра, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетини комплекс ривожлантириш дастури қабул қилинади.

Шунингдек, Университет бошқаруви тизимида Халқаро алоқалар ва хорижий инвестициялар бўйича проректор лавозими, Комплекс илмий-тадқиқот лабараторияси ва Олий таълим муассасалари аро технопарк ташкил этилмоқда.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Университетга барча таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқаришда намунавий ўқув режа ҳамда фан дастурларига нисбатан 20 фоизгача ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади. Қарор билан, иқтидорли талаба-ёшларни рағбатлантириш мақсадида Бердақ номидаги Давлат стипендияси таъсис этилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг