Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Берлинда одамлар Украинага танк беришни сўраб оммавий митинг ўтказди

Берлинда одамлар Украинага танк беришни сўраб оммавий митинг ўтказди

Кеча 20 январь куни Берлинда Германияда ишлаб чиқарилган «Леопард» танкларини Украинага топшириш талаби билан норозилик намойиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда New Voice маълум қилди.

Намойишчилар Германия канцлери биноси олдида тўпланишган. Акция ташкилотчиси Владислава Воробьева эфирида унга 500 га яқин одам келганини, улар орасида немислар ҳам борлигини айтган.

Жорий йилнинг 20 январь, жума куни Рамштайн форматидаги саккизинчи халқаро учрашув бўлиб ўтди. Унда 54 давлат вакиллари Украинага ҳарбий ёрдам бериш масаласини муҳокама қилди. Унда Германия «Леопард» танкларини Украинага бериш тўғрисида қарор қабул қилмади.

Мудофаа вазири Алексей Резниковнинг сўзларига кўра, йиғилишда Украинага «Леопард» танк экипажларини тайёрлаш учун ўқув курсларини бошлашга келишиб олинган.

Бир кун олдин президент Владимир Зеленский бир қатор давлатлар (Польша, Финляндия, Испания, Португалия ва бошқалар) «Леопард»ни Украинага етказиб беришга тайёр эканлигини, фақат улар Германия рухсатини кутаётганини айтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг