Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бешта ҳудудда қурилиш бошқармалари раҳбарлари алмаштирилди

Бешта ҳудудда қурилиш бошқармалари раҳбарлари алмаштирилди

Фото: Xabar.uz

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бешта ҳудуддаги қурилиш бошқармаларига раҳбарлар тайинланди.

Жумладан:

Соҳибжон Жумаев Бухоро вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Ҳаёт Давлатов ушбу лавозимдан озод қилинди;

Тимур Турдибоев Жиззах вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Маҳмуд Турсунов ушбу лавозимдан озод қилинди;

Зоҳиджон Зокиров Қашқадарё вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Актам Чоршанбиев ушбу лавозимдан озод қилинди;

Лазиз Позилов Фарғона вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Акмал Раҳмонов ушбу лавозимдан озод қилинди;

Саид Тўхтаев Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди;

Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – шаҳар бош архитектори лавозимига Шавкат Дўсмуҳамедов номзоди маъқулланди;

Дилшод Ниёзов ўз аризасига асосан Наманган вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи лавозимидан озод қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг