Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Безос дунё бойлари рўйхатида етакчиликни қайтариб олди

Безос дунё бойлари рўйхатида етакчиликни қайтариб олди

Фото: «AP Photo»

«Amazon» раҳбари Жефф Безос «Forbes» талқинига кўра дунёнинг энг бой кишилари рўйхатига яна етакчилик қилмоқда.

Тадбиркор 115,5 миллиард доллари билан «Louis Vuitton Moеt Hennessy» президенти Бернар Арнодан ўзиб кетди. Бернарнинг бойлиги энди 112,9 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Рейтингдаги учинчи ўринни «Microsoft» асосчиси Билл Гейтс эгаллаган. Унинг «хазинаси» 110,4 миллиард долларга тенгдир.

Бир неча кун аввал Арно Безоснинг ўрнини эгаллаб, «Forbes» рўйхатида етакчиликни қўлга киритганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг