Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Биржалар қулаши «Alibaba» асосчисини Осиёнинг энг бой инсонига айлантирди

Биржалар қулаши «Alibaba» асосчисини Осиёнинг энг бой инсонига айлантирди

Фото: ТАСС

Хитойнинг «Alibaba» компанияси асосчиси Жек Ма Осиёнинг энг бой инсонига айланди. У Ҳиндистоннинг «Reliance Industries» холдинги соҳиби Мукеш Амбанини ортда қолдирди, деб ёзмоқда «Bloomberg».

Хитойлик миллиардернинг бойлиги 44,5 млрд. долларга баҳоланмоқда, энди у дунёнинг энг бойлари рейтингида 18-ўринда.

Мукеш Амбани. Фото: «Websiteaboutbusiness.com»

Ўтган суткада 5,8 млрд. доллар зарар кўрган Амбанининг бойлиги энди 41,8 млрд. долларга тенг.

Жек Ма мобил иловаларга талаб ошгани сабабли ҳамда маълумотларга булутли технологиялар ёрдамида ишлов бериш хизматлари орқали айни инқироздан кўрилган зарарни қоплай олди.

Эслатиб ўтамиз, нефть нархлари тушиб кетиши оқибатида АҚШ ортидан Осиёдаги фонд биржаларида ҳам қулаш юз берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг