Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус: БМТ Бош котиби даҳшатли статистикани тилга олди

Коронавирус: БМТ Бош котиби даҳшатли статистикани тилга олди

Фото: «CA-IR NEWS»

Бугун, 26 март куни G20 саммити видеоконференция кўринишида ўтказилди. Унда қатнашган БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш инсоният коронавирусга қарши урушда ғалаба қозониши учун «Катта йигирмалик» давлатлари етакчилари «уруш даври» қўшма режасини ишлаб чиқаришлари шарт, деди.

«Биз вирус билан уруш ҳолатидамиз, бироқ енгиляпмиз», — деди Гутерриш.

БМТ раҳбари COVID-19 қанчалик кенг тез тарқалаётгани ҳақидаги статистикага тўхталди.

«Касалликка чалинганлар сони дастлабки уч ой давомида 100 минг нафарга етганди. Кейинги 100 минглик кўрсаткич 12 кундан кейин қайд этилди. Учинчи 100 минглик довон забт этилишига тўрт кун кетди. Тўртинчисига эса бир ярим кун етарли бўлди», — таъкидлади БМТ Бош котиби.

Бу урушда курашиш учун, унинг таъкидлашича, уруш даври режаси керак.

«Бирдамлик жуда муҳим. Айниқса, «Катта йигирмалик» давлатларининг низолар давом этаётган ривожланаётган мамлакатлар билан ҳамкорлиги», — деди Гутерриш.

«Йигирмалик» давлатлари қилиши шарт бўлган аниқ вазифалар сифатида Бош котиб вирус тарқалишининг олдини олиш, иқтисодий йўқотишларни минималлаштириш, келажакда янада мустаҳкам глобал иқтисодий тизим қуриш кабиларни санаб ўтди. У барча мамлакатларни айни пайтда давом этаётган жанговар ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг