Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

БМТ «даҳшатли ҳолат»дан огоҳлантирди

БМТ «даҳшатли ҳолат»дан огоҳлантирди

Уруш бошланганидан буён 14 млн украиналик бошпанасини тарк этди.

Фото: Getty Images

Дунё бўйича ўз бошпанасини ташлаб кетишга мажбур бўлаётган инсонлар сони йил сайин ошиб бормоқда. БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича олий комиссарлиги маърузасига кўра, Украина уруши ортидан жаҳон бўйича қочқинлар сони 100 миллион кишидан ошиб кетди.

Халқаро тузилма буни даҳшатли ҳолат деб баҳолар экан, башариятни зиддият ва ихтилофларни ҳал этишга даъват этди.

«Сўнгги ўн йил ичида бу рақам муттасил ошиб боряпти. Ё халқаро ҳамжамият зиддиятларни бартараф этиш чора-тадбирини кўриб, ечим топади, ё даҳшатли тендендия давом этади», – дейди БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича олий комиссари Филиппо Гранди.

БМТ хулосасига кўра, 2021 йилда уруш, зўравонлик ва инсон ҳуқуқлари бузилиши каби омиллар сабаб 89,3 миллион киши ватанини тарк этган эди. Бу 2020 йилга нисбатан 8 фоиз юқори кўрсаткичдир. 

Россия Украинага бостириб кирган 24 февралдан буён 14 млн украиналик ўз уй-жойини тарк этиб, тинчроқ масканларга кетишга мажбур бўлди. Халқаро ташкилот қочқинлар муаммоси очлик ва қашшоқлик каби муаммоларни ҳам келтириш чиқаришидан огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил март ойидаёқ қуролли низо оқибатида 5 миллиондан зиёд украиналик уйини тарк этган эди. Халқаро ҳамжамият бу ҳолатни Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг жиддий миграция инқирози деб атамоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг