Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Боғчадан қочган 5 ёшли боланинг қўлига кишан солиш 275 минг долларга тушди (видео)

Боғчадан қочган 5 ёшли боланинг қўлига кишан солиш 275 минг долларга тушди (видео)

Скриншот

АҚШда полициячилар боғчадан қочган 5 ёшли болани тутиб олишди ва қўлига кишан тақишди... Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

2020 йилнинг 14 январида Мэрилендда икки полиция ходими кўчада кетаётган болани учратиб қолишади. Аниқланишича, у тенгдоши ва ўқитувчиси билан жанжаллашиб қолиб, уларга доскани улоқтирган ва боғчадан қочиб чиққан. Полициячилар болани тутиб, машинага мажбурлаб ўтқазишган, қўрқиб кетган бола эса бормайман, деб йиғлаб юборган.

Патрул машинаси болани боғчага қайтариб олиб борган. У ерда маъмур гувоҳлигида полициячи болага пўписа қилган, агар онаси рухсат берса, калтаклайман, деб қўрқитган. Иккинчи полициячи эса боланинг қўлига кишан солган.

Болакайнинг онаси ёллаган адвокатлар полициячиларни беш ёшли болага куч ишлатишда айблашди. Унга худди жиноятчи каби муносабатда бўлинган, дейишди.

Узоқ чўзилган жараёнлардан сўнг, якуний қарор шу бўлдики, болага 275 минг доллар тўланади. У вояга етганида бу пулларни ишлатиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг