Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Божхона қўмитаси раиси 5 нафар ходимни ишдан бўшатиб, тергов органларига топширди

Божхона қўмитаси раиси 5 нафар ходимни ишдан бўшатиб, тергов органларига топширди

Бугун Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов ҳузурида бўлиб ўтган навбатдаги хизмат йиғилишида тизимда ҳанузгача коррупцияга қўл ураётган ходимлар учраётганлиги қаттиқ танқид қилинди.

Божхона органларининг тезкор тузилмалари томонидан 5-6 ой давомида кузатув остига олинган ходимларнинг қилмишлари ҳақида маълумот берилган.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ойбек» чегара-божхона постида жорий йилнинг июн-сентябр ойларида олиб борилган тезкор ўрганиш ишлари натижасида олиб чиқилиши тақиқланган товарлар ортилган юк автотранспорт воситаларининг ҳужжатларда гўёки бўш ҳолатда дея кўрсатган ҳолда олиб чиқилганлигига доир факт ва далиллар аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

«Ойбек» чегара-божхона пости бошлиғи ўринбосари ва 3 нафар ходими шу куннинг ўзида божхона органларидан бўшатилиб, тергов органларига топширилган.

Бугун тунги соат 03:30 да «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комлекси «Тошкент халқаро аэропорти» чегара-божхона постида аниқланган товар-моддий бойликларни ноқонунинй олиб киришга уриниш ҳолати ҳам йиғилишда кескин танқид остига олинган.  Мазкур пост смена бошлиғи ҳам божхона органларидан бўшатилган.

Божхона органлари тезкор тузилмалари томонидан Фарғона вилоятида аниқланган навбатдаги салбий ҳолатда эса товарларни «реэкспорт» қилмасдан, ички ҳудудда олиб қолинишига шароит яратиб берган ходимлар қилмиши танқид қилинган. Мазкур ҳолатга алоқадор «Қўқон» ТИФ божхона постининг 1 нафар ходими божхона органларидан бўшатилиб, ҳолатга алоқадор бир қатор ходимлар интизомий жазога тортилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг